Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Суперлига. «Бунёдкор» италиялик футболчи томонидан урилган икки гол эвазига «Шўртан»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-тури доирасидаги «Шўртан» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги ўйин Қарши шаҳрида ўтказилди.

Жамоалар дастлабки дақиқаларда бир-бирларини ўрганиш билан банд бўлишди. "Шўртан" футболчилари бир неча бор хавфли вазият яратишга уриндилар, аммо гол киритишнинг уддасидан чиқа олишмади.  

Биринчи бўлимнинг 23-дақиқасида "Бунёдкор" ҳужумчиси Луис Качорри ҳисобни очди – 0:1. Ушбу голдан сўнг "Шўртан" футболчилари ҳужумга зўр бердилар. Айниқса, Жавоҳир Ҳасанов ва Муродхўжа Жабборовнинг фаол ўйинлари рақиб дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятларни юзага келтирди.  

Иккинчи бўлимда "Шўртан" ҳисобни тенглаштиришга уринди, бироқ "Бунёдкор" ҳимояси мустаҳкам эди. 58-дақиқада Луис Качорри дубль қайд этиб, ҳисобни 0:2 га етказди.

"Шўртан" мураббийлар штаби ўйинга жон киритиш мақсадида бир неча ўзгаришларни амалга оширди. Майдонга янги кучлар қўшилди ва жамоа фаолликни оширди.  

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Шўртан" гол уришга яқин келди. Асадбек Саитхонов рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ ҳакам офсайд туфайли голни ҳисобга олмади.

90+1-дақиқада "Бунёдкор" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ Шоҳруҳжон Эшбоев ажойиб сейви билан жамоасини муқрарар голдан қутқариб қолди. Акс ҳолда Луис Качорри "хет-трик"га эришган бўларди.

Натижада, "Бунёдкор" 2:0 ҳисобига ғалаба қозонди ва ўз очколарини 4 тага етказиб олди. "Шўртан" ҳисобида эса очко мавжуд эмас.

Суперлига. 2-тур
ШЎРТАН - БУНЁДКОР - 0:2
Голлар: Луис Качорри, 23 (0:1), Луис Качорри, 58 (0:2)
Ноаниқ пенальти: Луис Качорри, 90+1 ("Бунёдкор", дарвозабон қайтарди)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:04, 15.03.2025.
Ўқилди: 1398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.