Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчи бўлимда Суперлига старти билан боғлиқ футболчиларда ҳаяжон кузатилди. Киришиб кетишда қийинчиликларга дуч келдик. "Динамо"нинг кучли томони қанотлар. Биз кўпроқ қарши ҳужум мақсади билан режа тузгандик. Бўлим охирида ўтказиб юборилган гол бошқачароқ услубга олиб келди. Вазиятлар ярата олдик, бироқ гол уриш насиб этмади. Биринчи ўйин учун ёмон ўйин кўрсатмадик.

— "Машъал"нинг жорий мавсумдаги режалари қандай?

— Шароит борасида муаммо йўқ. Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ бу амалда ҳеч нарсани англатмайди. Клуб учун қўйилган талаб Суперлигага чиқдикми, муносиб ўйнаш. "Машъал" барибир ўзининг аввалги мавқеъига қайтади.


— Жамоа ўзбек футболига жуда кўп номларни етказиб берган. Бу амалиёт ҳозир ҳам давом этаяптими?
— Қисқа вақтда биз Суперлигага чиқдик. Ёшларга тажриба керак, бу катта ўйинларда сезилиб қолаяпти. Биз жамоа ёшларини катта футболга тайёрлаш учун машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. U-21 ва U-19 жамоамизда ёш иқтидорли футболчилар бор, биз "Машъал"ни аввалги даврлардаги каби янги номларни етказиб бериши устида ишлаяпмиз.

— Жамоа академияси ёпилаётгани ҳақида хабарлар ростми?
— Қийинчиликлар бўлгани рост. Лекин ҳозир академия тўлиқ ҳажмда ишламоқда.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:09, 15.03.2025.
Ўқилди: 966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5686]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5320]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3901]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3762]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3070]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2167]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [1999]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1965]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1922]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик