Кириш Регистрация

Абдуқодир Ҳусановга “Гелик” совға қилинди (видео)

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусановга Mersedes-Benz G-Glass (Гелендваген) русумли автомашина совға қилишди.

Футболчи бугун, 17 март куни Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари доирасидаги Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши учрашувларида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди. Шундан кейин ҳимоячига нархи тахминан 350 минг доллар турадиган автомобилни совға қилишгани ҳақида видео ва фотолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Маълум бўлишича, асли қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Улуғбек Асанбаев қимматбаҳо автомобилни май ойида оила қуришни мўлжаллаётган Ҳусановга тўёна қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоалар фан-клуби раиси ва блогер Абдураҳмон Фозиловнинг хабар беришича, Ҳусанов ЖЧ саралаши доирасидаги 25 март куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши баҳсдан кейин Англияга қайтиб кетади.

"Унинг Теҳрондан Манчестерга хавфсиз қайтиши учун “шаҳарликлар” раҳбарияти Эронга самолёт жўнатади", — дейди Абдураҳмон Фозилов.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари учун бугун, 17 март куни йиғинга киришади. “Оқ бўрилар” 20 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушса, 25 март куни Теҳрондаги “Озодий” стадионида Эрон билан ўйнайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:13, 17.03.2025.
Ўқилди: 5888 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик