Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Атлетико" президенти Сересо УЕФАни танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрике Сересо жамоасининг можароли тарзда Лига чемпионларидан чиқиб кетганидан сўнг УЕФА ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Атлетико" 1/8 финал жавоб учрашувида "Реал"га қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ пенальтилар сериясида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

"Сиз УЕФА қандай ишлашини биласиз, спорт ташкилотлари қандай ишлашини биласиз. Охир-оқибат, ўйин тугаганда, у қандай натижа билан якунланган бўлса, шундай қолади. Ҳеч ким уни қайта ўтказмайди, чунки менинг билишимча, ҳеч қачон бундай ҳолат бўлмаган.

Биз кучимизни эътироз билдириш, шикоят қилиш, ҳукмни ўзгартириш учун сарфлаймиз, аммо натижа ўзгаришсиз қолади", – деди Сересо COPE нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, пенальтилар сериясида Хулиан Альвареснинг зарбаси ҳужумчининг тўпга икки марта тегиниши сабабли ҳисобга олинмаган. Натижада "Атлетико" Лига чемпионларидан чиқиб кетди.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:15, 17.03.2025.
Ўқилди: 1606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.