Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Ислом Исмоилов: «Осиё кубоги 1-тури учун тактикани синовдан ўтказдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Қатарга қарши бўлиб ўтган учрашуви ҳақида ўз фикрини билдирди.

"13 мартдан бошлаб Қатарда йиғин бошлаганмиз. Бугун Қатарга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказдик. Бу жамоа Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади.

Бу Осиё кубогига тайёргарлик йўлидаги асосий ўйинларимиздан бири бўлди. Осиё чемпионатининг 1-турида Таиландга қарши қандай ўйнашимиз кераклигини синовдан ўтказиш учун Қатарга қарши баҳсда майдонга тушдик. Умуман олганда, футболчилар иккила бўлимда ҳам яхши ҳаракат қилишди. Лекин ўзимизга яраша хато ва камчиликларимиз бор.

Қувонтирадиган томони эса, ҳужумда голли вазиятларимиз кўп бўлди ва биз уларни голга айлантира олдик. Лекин, бугун гол ўтказмаган бўлсак-да, камчиликлар кўзга ташланди. Осиё кубогигача ҳали олдимизда 2 ҳафта вақт бор. Бу вақт мобайнида қолган камчиликларни ҳам тўғрилашга ҳаракат қиламиз", — деди Исмоилов.  

Маълумот ўрнида. U17 Осиё кубоги 3-20 апрель куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "А" гуруҳида Таиланд (3 апрель), Саудия Арабистони (6 апрель) ва Хитой (9 апрель)га қарши баҳсларда иштирок этади. Чорак финалга чиққан 8 жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:54, 18.03.2025.
Ўқилди: 1921 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5453]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4334]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3340]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3097]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2221]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1957]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1858]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1631]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1567]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1530]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик