Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Милан" фахрийси клубда қолишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

Николо Шкиранинг эксклюзив маълумотларига кўра, 34 ёшли Алессандро Флоренци келаси мавсумда "Милан"да қолишни истамоқда. Ҳимоячи "россонерилар" билан шартномасини узайтириш учун маошини камайтиришга рози бўлди.

Маҳаллий журналистнинг хабарида, шунингдек, у майдонда бир нечта ролларни бажариш қобилияти учун клубда юқори баҳоланиши айтилган. Флоренци ёш футболчиларни қўллаб-қувватлайдиган ва уларга ёрдам берадиган кийиниш хонасида муҳим етакчи ҳисобланади.

Жорий мавсумда Алессандро Флоренци бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Умумий ҳисобда у “Милан” сафида 76 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 19:34, 18.03.2025.
Ўқилди: 793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик