"Барселона" ёзги трансфер ойнасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Клуб ўз рўйхатига катта ўзгаришлар киритишни режалаштирмоқда, бироқ ҳали янги ўйинчиларни сотиб олиш учун бюджет борасида бир қарорга келмаган.
Relevo хабарига кўра, "Барселона" директори Деку ёзда қанот ҳужумчиси ва ҳимоячини сотиб олмоқчи.
Испания клуби шунингдек, ярим ҳимоячи Френки де Йонг ва ўнг қанот ҳимоячиси Жюль Кунде билан шартномаларни узайтиришга эътибор қаратмоқда.













