Англия терма жамоасини германиялик мутахассис Томас Тухель қабул қилиб олди, бироқ унинг тайинланиши пайтидаёқ таниқли собиқ футболчи Гарри Реднапп бу номзодга қарши эди. У ҳозир ҳам ўз фикридан қайтгани йўқ, бунинг устига Англия футбол федерацияси раҳбариятига кимни таклиф қилиш кераклигини аниқ билади. Бу яқиндагина "Ньюкасл" билан бирга Англия Лига кубогини қўлга киритган Эдди Хау.
"Эдди Хау - бу оддий ва осон танлов, аниқ танлов. Мен айнан уни танлаган бўлардим. Эҳтимол, у "Ньюкасл"дан кетишга рози бўлмасди, лекин унга мурожаат қилиш керак эди. Ўз клуби билан яхши ишлаётган ёш инглиз мутахассиси. Бу идеал номзод," - дея Реднаппнинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.













