Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Равшан Ҳайдаров: «Хитойдаги мусобақа барча жамоалар учун фойдали бўлади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнири олдидан матбуот анжуманида иштирок этди:

“Аввало, бундай кучли турнирга бизни таклиф этгани учун Хитой футбол ассоциациясига миннатдорлик билдираман. Эски рақибларимиз — Корея Республикаси, Вьетнам ва Хитой жамоаларини ҳам турнирдаги иштирок билан табриклайман. Ўйлайманки, барча жамоалар ушбу турнир орқали ўз спорт формаларини юқори нуқтага олиб чиқа олишади. Бу мусобақа U-23 Осиё кубоги, Осиё ўйинлари ҳамда қитъа турнирига саралаш учрашувлари учун тайёргарлик вазифасини бажариб беради ҳамда ҳар бир жамоа учун фойдали бўлади.

Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз сўнгги вақтларда Хитойнинг турли ёшдаги жамоаларига қарши бир қанча учрашувлар ўтказишди. Айтишим мумкинки, Хитой футболи ривожланишда давом этмоқда. Шунингдек, ёш, иқтидорли ва келажакда яхши даражага эриша оладиган авлод етишиб чиқмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз турнирдаги иштирокини эртага, 20 март куни Хитойга қарши ўйин билан бошлайди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 15:00, 19.03.2025.
Ўқилди: 1801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик