Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Тимур Кападзе: "Асосий эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган"

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Қирғиз Республикаси билан учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

— Эртага бизни қизиқарли учрашув кутмоқда. Унинг нақадар муҳимлигини ҳис қилиб турибмиз. Тайёргарлик яхши кечмоқда, ўз уйимизда, мухлисларимиз билан бирга ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Футболчи сифатида Қирғиз Республикасига қарши ўйинларда майдонга тушганман, бироқ ҳозир вазият бутунлай бошқача. У ерда ҳам футбол ривожланмоқда.

Йигитлар учрашувга тайёр, барчалари соғ-саломат. ФИФА кунлари бўлгани сабабли аксарият легионерларимиз кечроқ йиғинга қўшилишди. Ўйлайманки, футболчиларимиз энг яхши ўйинларини намойиш этишади. Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Чунки майдонда ҳақиқий кураш кечади. Миллий терма жамоа ўйинчиси ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши керак. Албатта, ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, лекин таркибимиздаги бошқа ўйинчилар ҳам юқори савияда ҳаракат қилишади ва Ҳусниддин Алиқуловнинг йўқлигини сездиришмайди.

Остон Ўрунов кечаги машғулотларда ўзини ноқулай ҳис қилгани учун тўлиқ ҳаракат қила олмади, ҳозир шифокорларимиз назоратида. Таркибга Ҳожимат Эркиновни ҳам жалб этдик, чунки ҳар бир футболчи биз учун муҳим. Футбол жамоавий ўйин, шунинг учун ҳар бир футболчи бир-бирининг ўрнини тўлдира олиши керак.

Ўз майдонимизда ўйин ўтказамиз, шунинг учун бор кучимизни ишга соламиз. Бугунгача ҳар бир учрашув юқори босим остида ўтган эди, бироқ футболчилар бунга бардош бериб, керакли натижаларни қўлга киритишди.

Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган биринчи мураббий эканим тарихда қолди. Ҳозир олдимга қўйилган муҳим вазифам бор. Жамоамиз билан бирга бу вазифани уддалашимиз керак. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Керакли очколарни жамғарсак, гуруҳдаги бошқа ўйинларга эътибор қаратишга ҳожат қолмайди. Энг муҳими шу.

Асосий эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган. Ўйин қандай кечишидан қатъи назар, рақибга имкон қолдирмаслик ва ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Насиб бўлса, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади.

Киритилди: 22:08, 19.03.2025.
Ўқилди: 1960 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.