Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон 0-1 Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи 1-0 Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм 0-2 Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина 0-3 Фрозиноне
29/08 21:30 Монца 2-3 Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло 2-1 Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад 2-1 Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус 2-0 Парма
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси - Брайтон
30/08 18:00 Лидс - Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд - Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид - Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед - Ипсвич
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

Одилжон Ҳамробеков: "Мухлислар билан тўлган стадионда футбол ўйнаш мезбон жамоага ҳар томонлама ёрдам беради"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одилжон Ҳамробеков Қирғиз Республикаси билан учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

— Аввало, футболчилар номидан жаноб Сречко Катанецга уч ярим йиллик фаолияти учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Унга соғлик тилаймиз. Эртанги учрашувнинг нақадар муҳимлигини барчамиз ҳис қиляпмиз. Жамоа сифатида бирдамликда ҳаракат қилиб, олдимизга қўйилган вазифани уддалашимиз керак. Бунга бутун жамоа билан пухта тайёргарлик кўрдик.

Майдонда ном эмас, футболчилар ҳаракат қилади. Агар рақибни менсимасак, бу бизнинг энг катта хатомиз бўлади. Истакларимиз рақиб жамоаникидан юқори бўлсагина, ўз устунлигимизни намоён эта оламиз. Ўйинчиларнинг даражаси ана шунда кўринади. Қирғиз Республикасини ҳурмат қиламиз, лекин 90 дақиқа ичида ҳар қандай рақибни мағлуб этиш мумкин. Рақиб жамоанинг ҳозирги ҳолати бизни чалғитмаслиги керак.

Мухлислар билан тўлган стадионда футбол ўйнаш мезбон жамоага ҳар томонлама ёрдам беради, шу билан бирга, футболчилар зиммасидаги масъулиятни ҳам оширади. Ички чемпионатимиз ўйинларида майдон ҳолати аъло даражада эди. Ўйлайманки, бу биз учун муаммо бўлмайди" - деди Одилжон Ҳамробеков.

Киритилди: 22:10, 19.03.2025.
Ўқилди: 1380 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик