Кириш Регистрация
21/03 04:00 Парагвай 1-0 Чили
21/03 05:45 Бразилия 2-1 Колумбия
21/03 06:30 Перу 3-1 Боливия
22/03 02:00 Эквадор - Венесуэла
22/03 04:30 Уругвай - Аргентина

Ансу Фатининг отаси норози бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

Ансу Фати атрофидагилар "Барселона"нинг футболчига бўлган муносабатидан норози бўлишди.

Jijantes телеканалининг таъкидлашича, футболчининг отаси "кўк-анорранглилар" директорларига юзага келган вазият унга ёқмаётганини тўғридан-тўғри айтган. Унинг фикрича, вингер бош мураббий Ханс-Дитер Фликни ўзига ўйин амалиёти беришга кўндириш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Фатининг яқинлари Ансу ўзини кўрсатиш учун кўпроқ, янги имкониятларга лойиқ эканлигига ишонишади.

22 ёшли футболчи бошқа клубларнинг барча таклифларини рад этган ва айнан "Барселона" таркибида муваффақиятга эришишга умид қилмоқда.

Фати жорий мавсум Ла Лигада 4 та ўйинда майдонга тушди. У сўнгги бор 4 январь куни Испания кубогида майдонга тушганди.

Киритилди: 05:29, 20.03.2025.
Ўқилди: 2191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz