Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Де Брюйненинг агенти "Сан-Диего" клуби билан ёзги трансфер ҳақида гаплашди

Баҳо:
+ | -

Кевин Де Брюйненинг агенти "Сан-Диего" раҳбарияти билан эҳтимолий трансфер ҳақида гаплашди.

"Манчестер Сити"нинг 33 ёшли ярим ҳимоячиси ёзда эркин агентга айланиши мумкин. Футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномасини узайтирмаслиги эҳтимоли юқори.

Саудия Арабистонининг бир қатор клублари Де Брюйнега қизиқиш билдиришган, бироқ футболчининг ўзи МЛСга ўтишни афзал кўрмоқда. "Сан-Диего"нинг спорт директори клуб бельгиялик футболчининг агенти билан музокаралар олиб борганини, бироқ футболчининг маош талаби юқори бўлгани учун келишувни амалга ошириш қийин бўлишини айтди.

"Бу миш-мишлар... Мен улар қаердан келганини билмайман. Мен унинг агенти билан гаплашдим, лекин агент кўплаб футболчиларни ифодалайди. Ҳар сафар бу хабарни кўрганимда: "Буларнинг ҳаммасини сиз тарқатяпсизми?" дейман.

У фантастик футболчи ва бу ҳудудни жуда яхши кўради. Ҳар йили таътилни шу ерда ўтказади, лекин бу миш-мишлар қаердан келаётганини билмайман. Мен у билан гаплашдим, лекин ростини айтаман: унинг маоши ҳозирда бизнинг бюджетимизга мос эмас" - деди "Сан-Диего" бош директори Тайлер Хипс.

"Сан-Диего" МЛСнинг янги клуби бўлиб, февраль ойида илк ўйинини ўтказди.

Киритилди: 22:09, 23.03.2025.
Ўқилди: 807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.