Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Педри полшалик дарвозабон Войцех Шеснининг жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Мен Шеснининг жамоада қолишини истардим. У зўр йигит. Унга гол уриш ва унга босим ўтказиш қийин. У билан мулоқот қилиш мен учун қизиқ, Войцех жамоамизнинг бир қисми эканлигидан хурсандман", - дейди ярим ҳимоячи.
Шеснининг Каталония клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси ёзда тугайди. Жорий мавсумда полшалик дарвозабон 16та ўйинда қатнашди.