Кириш Регистрация

Қозоғистон Черчесов истеъфосидан сўнг 4 та ўйиндан 2 тасида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Қозоғистон терма жамоаси Станислав Черчесов истеъфога чиқарилганидан кейин 4 ўйиндан 2 тасида ғалаба қозонди.

Бугун Али Алиев шогирдлари ЖЧ-2026 саралашида Лихтенштейн жамоасини мағлуб этди (2:0).

Бу қозоғистонликларнинг Станислав Черчесов бош мураббийликдан истеъфога чиқарилганидан кейинги иккинчи ғалабаси бўлди - аввалроқ ўртоқлик ўйинида Кюрасао терма жамоаси мағлуб этилганди (2:0). Шунингдек, бу даврда Қозоғистон терма жамоаси икки марта мағлубиятга учради.

Станислав Черчесов 2024 йилнинг июнидан 2025 йилнинг январигача жамоани бошқарган. Унинг қўл остида терма жамоа УЕФА Миллатлар Лигасида 6 та ўйин ўтказиб, 1 очко тўплади ва бирорта ҳам гол ура олмади.

Киритилди: 05:29, 26.03.2025.
Ўқилди: 945 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.