Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Эҳтиёт бўлинг, мен йўлга чиқдим” — Баҳодир Жалолов Александр Усик билан жанг қилмоқчи

Баҳо:
+3 | -1

Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикга қарши рингга чиқишни хоҳлаётганини маълум қилди. Бу ҳақида The Ring нашрига таяниб sports24.kz хабар берди.

Жалолов бир неча ой вақт шуғулланса, Александр Усик ва Энтони Жошуа билан жанг қилишга тайёр бўлиши ҳақида гапирди:

"Менга икки-уч ой вақт беринг. Бир оз шуғуллансам, Усик ва Энтони Жошуа билан жангга тайёр бўламан. Ўйлайманки, бу қарама-қаршиликлар мухлислар учун қизиқ бўлади. Улар ҳам мен каби Олимпия чемпионлари ҳисобланади, шунингдек профессионал боксда ҳам катта ютуқларга эришишган. Эҳтиёт бўлинг, мен йўлга чиқдим", деди Жалолов The Ring нашрига берган интервьюсида.

Баҳодир Жалолов 2021 ва 2024 йилги Олимпиадаларда олтин медални қўлга киритган. Профессионал боксда эса 14 та жангнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган. У 5 апрель куни Остонада украиналик Игор Шевадзуцкийга қарши рингга чиқади.

2012 йилги Олимпия чемпиони Александр Усик эса профессионал боксда ҳозиргача мағлубиятсиз юришини давом эттириб келмоқда (23-0) ва супер оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:29, 26.03.2025.
Ўқилди: 3406 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.