Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико

Аббосбек Файзуллаев Отабек Шукуров ва Остон Ўруновнинг натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари доирасидаги Ўзбекистон ва Эрон баҳси 2:2 ҳисобида якунланди. Аббосбек Файзуллаев 52-дақиқада Эрон дарвозасига гол уриб, миллий жамоа сафида киритган голлари сонини 8 тага етказиб олди.

Бу орқали Файзуллаев Отабек Шукуров ва Остон Ўруновларнинг натижасини такрорлади. Мазкур натижага эришиш учун “ЦСКА” футболчисига 25 та ўйин етарли бўлди.

“Персеполис” сафида ҳаракат қиладиган Ўрунов эса 8 та гол уриш учун 32 учрашувда майдонга тушиши керак бўлган, Отабек Шукуров эса ушбу натижага 77 та ўйинда эришган.

Шунингдек, 15-дақиқада Эрон дарвозасини ишғол қилган Ҳожимат Эркинов миллий терма жамоа сафидаги 5-голини киритди. “Ал-Ваҳда” клуби футболчиси бу натижага эришиш учун “оқ бўрилар” сафида 33 та учрашувда майдонга тушиш етарли бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида 17 очко тўплаб, А гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. Мундиал йўлланмасини ҳал қилиш учун жамоага 1 очко етарли.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:39, 26.03.2025.
Ўқилди: 3042 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик