Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Ҳакамлар академияси фаолиятига оид вазифалар белгилаб олинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази ҳамкорлигида мамлакатимизда ҳакамлик тизимини янада ривожлантириш, ёш ҳакамларнинг билим ва тажрибасини ошириш ҳамда уларнинг профессионал ўсишига кўмаклашиш мақсадида Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда.

27 март куни ЎФА ва ЎзФҲМ раҳбарияти иштирокида академия фаолиятига бағишланган муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қуйидаги асосий масалалар муҳокама қилинди:

— Ҳудудлардаги ҳакамларнинг аниқ сонини аниқлаш;

— Мусобақаларда ёш ва иқтидорли ҳакамларни танлаб олиш ҳамда уларни мунтазам кузатиб бориш;

— Ўзбекистонда эркак ва аёл ҳакамлар сонини ошириш;

— Академияда таълим олувчиларни ЎФА ва ЎзФҲМ томонидан махсус кийим-кечак ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминлаш;

— Ўқув жараёнини 6 та модул асосида ташкил этиш белгилаб олинди.

Академияга қабул қилиш жараёни аниқ мезонлар асосида амалга оширилади. Илк селекция босқичида қуйидаги талаблар қўйилади:

— Ёш: 18-28 ёш оралиғида бўлиши;

— Антропометрик кўрсаткичлар: эркаклар учун камида 170 см, аёллар учун камида 160 см бўлиши;

— Жисмоний тайёргарлик даражаси;

— Футбол ҳақидаги тушунчаси ва назарий билимлари;

— Компьютер технологиялари ҳамда чет тили, хусусан, инглиз тили бўйича билим даражаси.

Ҳакамлар академияси ёш ва иқтидорли ҳакамларнинг келажакда юқори савиядаги халқаро ўйинларни бошқариш имкониятини оширишга хизмат қилади. Бу ташаббус мамлакатимиз футбол ҳакамлиги тизимини янада ривожлантириш ва жаҳон стандартларига мослаштириш йўлида муҳим қадам бўлади.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 15:16, 27.03.2025.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.