Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Россиялик машҳур мураббий Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятига эга бўлиб турибди. Минтақавий саралаш турнирининг учинчи босқичи якунланишига икки тур қолганда терма жамоамиз келажаги футболчиларимизнинг ўз қўлида.

Бу босқичда футболчиларимиз саккизта учрашувда 17 очко жамғарди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа қоидасига кўра, гуруҳда дастлабки икки поғонани эгаллаган терма жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади. Кейинги иккита терма жамоа саралаш беллашувларини давом эттиради.

Ҳозирги ҳолатда гуруҳ пешқадами Эрон йўлланмани нақд қилиб бўлди. Ўзбекистон энг яқин таъқибчиси Бирлашган Араб Амирликларини тўрт очкога ортда қолдирмоқда. Қатар иккинчи ўринга даъвогарлик қила олмайдиган бўлди.

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган мундиалга йўл олиш учун футболчиларимиз кейинги учрашувда Бирлашган Араб Амирликларида ютқазмаса бўлди. Натижа салбий бўлган тақдирда ҳам сўнгги турда Тошкентда Қатарни енгиб, мақсадга эришиш имкони бор.

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида ўйнашига ишонаётганлар кўп. Хусусан, Россия футболи тарихидаги энг зўр мураббийлардан бири Юрий Сёмин бу масала бўйича ўз муносабатини билдирди.

- Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишга яқин турганига муносабатим жуда яхши. Чунки у ерда бизнинг дўстларимиз бор. Бу мамлакат бизга яқин. Уларга офарин, жаҳон чемпионатига деярли чиқиб бўлди, грузинлар ҳам йўлланма олса керак. Улар қаторига яна кимлардир қўшилиши мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида нима дея оламан? Тўғриси, Ўзбекистон жамоасини яхши билмайман, билганим – уларда Аббосбек Файзуллаев ўйнайди. Биз назардан қочирган Абдуқодир Ҳусанов борлигини биламан.

Россия жамоаларидан бирорта мутахассис Беларусда Ҳусановдек иқтидорли ўйинчи ўйнаб юрганини айтмагани қизиқ. Жуда тушунарсиз ҳолат. Англия клублари назарига тушган ўйинчини қандай қилиб, сезмай қолиш мумкин?

Элдор Шомуродов эса, Италияда ўйнаяпти. Қаранг, Ўзбекистоннинг қанча ўйинчиси яхши жамоаларда тўп тепмоқда.

Манба: zamin.uz
Киритилди: 06:58, 28.03.2025.
Ўқилди: 5525 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.