Кириш Регистрация

"Интер" ван Дейкка даъвогарга айланди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

CaughtOffside хабарига кўра, нидерландиялик ҳимоячига "Интер" қизиқиш билдирмоқда. Хабарда айтилишича, Италия жамоаси президенти Беппе Маротта футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

33 ёшли Ван Дейк "Ливерпуль"га 2018 йилда "Саутгемптон"дан кўчиб ўтган ва ўшандан бери мерсисайдликлар сафида барча мусобақаларда 300 дан ортиқ ўйин ўтказган.

Аввалроқ голландиялик футболчига Саудия Арабистони қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. "Ал-Ҳилол" ван Дейк трансферидан манфаатдор томон сифатида тилга олинди.

Киритилди: 11:38, 28.03.2025.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.