Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Суперлига. Водий дербисида “Навбаҳор” ва “Андижон” жанговар дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -1

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги баҳслар 28 март, жума куни бўлиб ўтди.

Унда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз уйида “Андижон”ни қабул қилди. Учрашув тезкор голлар билан бошланди.

2-дақиқадаёқ Забиҳилло Ўринбоевнинг урган голига орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас андижонликлар жавоб қайтарди. “Навбаҳор” футболчиси Гильерме Гедеш ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Шундан сўнг қатор вазиятлар юзага келган бўлса ҳам биринчи бўлимда бош ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлим аввалида яна майдон эгалари яхши ҳаракат қилди ва Аббос Ғуломов 52-дақиқада гол урди.

74-дақиқага келиб “Андижон” аъзоси Мирзад Меҳанович қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. 90+5-дақиқага келиб эса жамоалар аъзолари тенглашди – Саидазамат Мирсаидов қизил карточка олди.

Жамоа аъзолари тенглашганидан унумли фойдаланган андижонликлар ҳисобни ҳам тенглаштирди. Бу сафар ҳам автогол – Бенжамин Теиди ҳисобига ёзилди.

Ушбу дуранг билан наманликлар 5 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Андижонликлар эса 3 очко билан 8-ўриндан жой олди.

Суперлига

3-тур

28 март, жума

“Навбаҳор” — “Андижон” 2:2

Голлар: 0:1 — 2, Забиҳилло Ўринбоев, 1:1 — 6, Гильерме Гедеш (автогол), 2:1 – 52, Аббос Ғуломов, 2:2 – 90+8, Бенжамин Теиди (автогол).

“Навбаҳор”: 1.Умиджон Эргашев, 7.Азимжон Аҳмедов (15.Жавоҳир Абдужабборов, 62), 8.Шоҳмалик Комилов (4.Шаҳзод Тоиров, 75), 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 75), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (37.Алишер Одилов, 62), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 33.Сергей Карпович, 36.Гилерме Гедеш, 70.Аббос Ғуломов (17.Руслан Жиянов, 80), 99.Игор Габриэль.

“Андижон”: 1.Элдор Адҳамов, 4.Ислом Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Искандар Шойқулов (6.Алтин Крезиу, 68), 9.Мирзад Меҳанович, 11.Ислам Машуков, 14.Абдураҳмон Комилов (23.Дониёр Абдуманнопов, 68), 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 32.Лука Ускокович, 71.Бектемир Абдуманнонов.

Четлатиш: Саидазамат Мирсаидов 90+6 (Н) – Мирзад Меҳанович (72, “А”).

Киритилди: 23:02, 28.03.2025.
Ўқилди: 1002 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.