Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Сон Хеинг Мин: «Ўзбекистонга қарши «Гамбург»дагидек ёрқин ўйнайман»

Баҳо:
+-4 | -

Германиянинг "Гамбург" клуби ҳужумчиси Сон Хеинг Мин бош мураббий Чой Канг Хининг энг асосий умиди бўлиб турибди. Кеча Пажудаги терма жамоа базасида кореяликлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда мини ўртоқлик ўйинини ўтказишди.

Олдинги кунларда жисмоний ҳолатни яхшилаш ва танани мослаштириш машқларига эътибор қаратган корейслар ўртоқлик учрашуви орқали асосий таркибга мос футболчиларни танлаб олишни мақсад қилишди. Ушбу ўртоқлик учрашувида асосий эътибор Сон Хеинг Минга қаратилди. Бундеслигада ажойиб мавсумни ўтказган футболчи ўртоқлик ўйинида 2та гол киритишга эришди. Мини ўртоқлик ўйинида дастлабки бўлимда "А" жамоада Ли Донг Гук билан ҳужумда ҳаракатланган бўлса-да гол киритишнинг уддасидан чиқа олмади. Сўнг иккинчи таймда у футболкасини Ли Кеун Хо билан алмаштирди ва "B" жамоада ҳаракатланиб, 2 та голни дарвозага жойлади. У ҳужум чизиғида кўпроқ Ким Шин Вук билан яхши тил топишмоқда ва 11 июнь куни корейслар ҳужум чизиғида Сон Хеинг Мин - Ким Шин Вук жуфтлигини кўрсак ажабмас.

У Пажудаги машғулотлар якунига етгач Кореянинг "ОСЕН" нашрига қисқача фикр билдириб: "Терма жамоада Ким Шин Вук билан сўзсиз бир-биримизни тушуняпмиз. "Гамбург"да латвиялик Артёмс Рудневс билан яқин бўлганим каби Ким Шин Вук билан терма жамоада ака-укадекмиз. Биз иккимиз Ўзбекистонга қарши ўйинда қандай ҳаракатланишни кўп муҳокама қиламиз. Ўзбекистонга қарши ўйинда ҳам "Гамбург"дагидек юқори даражада ўйнашни мақсад қилганман. Бош мураббийимиз менга ишонч билдирмоқда ва бу ишончни оқлайман", деди.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.osen.mt.co.kr
Киритилди: 20:20, 09.06.2013.
Ўқилди: 7842 марта.
Фикрлар: 59 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик