Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар вазифани тўлиқ бажарди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча қизиқарли учрашув ўтказдик. Илк дақиқаларданоқ ҳужумкор, агрессив ўйин кўрсатдик. Рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. "Сурхон" яхши шаклланган жамоа эканлигини билардик. Футболчилар шунга мос равишда ҳимояда янада диққатлироқ бўлишди. Чунки меҳмонлар таркибида техникаси юқори ўйинчилар бор. Айтганимдек, умумий маънода қизиқарли баҳс бўлди. Агар мухлис бўлганимда бу каби беллашувларни яна бир марта кўрар эдим. Мавсумни омадсиз бошлаган "Сурхон"га навбатдаги учрашувларда омад тилайман!

Қўл остимда жуда аҳил жамоа йиғилган. Футболчилар бир-бирига ёрдам беради, бир-бири учун ҳаракат қилади. Бизда бир томонни ўзига тортадиган инсонлар йўқ. Шундай бўлганида бу ўз сўзини айтарди. Одил Ҳамробеков, Бобур Йўлдошев, Темурхўжа Абдухолиқов каби йигитлар жамоани ўз ортидан ўзгаштира олади. Албатта бутун мавсумни шундай барқарор кайфиятда ўтказишни истаймиз, аммо футболда қийинчиликлар бўлади. Жамоа кучли бўлса бу қийинчиликларни осон енгиб ўтади. Хурсанд қиладиган томони шуки, биз қишки йиғинларда ҳам мағлубиятга учрамаган эдик, лекин қачондир барибир қийин кунлар келади. Шундай кунларда биргаликда кучли бўлишимиз керак.

"Сурхон"нинг кучли томонлари шу эдики, агар рақибга устунликни топшириб қўйсак, бутун беллашув давомида тўпсиз ўйнашимизга тўғри келарди. Қолаверса, рақибнинг айрим ўйинчиларига масофа қолдирсангиз сизга катта муаммолар туғдиради. Биз буни билардик ва машғулотларда шунга мос равишда тайёргарлик кўргандик. Йигитлар вазифани тўлиқ бажаришди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:24, 29.03.2025.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик