Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Рўзиқул Бердиев: "Биз фойдаланилмаган имкониятлардан фойдаланганимизда, балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"

Баҳо:
+ | -

"Насаф" - "Нефтчи" учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб берди. Дастлаб ўйин ҳақида тўхталиб, ўз фикрларини баён қилди.

- Бугунги ўйинда иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Биз фойдаланилмаган имкониятлардан фойдаланганимизда, балки ғалаба ҳам қозонишимиз мумкин эди. Бугунги учрашувда икки жамоа ҳам ғалабага лойиқ эмасдир-у, аммо ўйин чиройли ва мазмунли бўлди деб ўйлайман.

Савол: Жавоҳир Сидиқов бир соат давомида ҳаракатланиб, кейин захирага олинди. Кейин Голбан майдонга тушди. Сабабларини тушунтириб берсангиз.

- Жавоҳирни захирага олишимизга сабаб, унинг жисмоний ҳолатига ҳам қарадик. Чунки кўпгина футболчиларимизда маълум сабабларга кўра тетиклик етишмади. Жавоҳирни ўрнида ҳаракат қилган Муродбек ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Бугунги ўйинда кичик деталларни ҳисобга олиб Шуҳрат билан Ғолибни марказий ҳимояда ўйнатдик. Менимча иккаласи ҳам вазифасини яхши бажарди. Чунки биласизлар, "Нефтчи" жамоасида тезкор футболчилар бор, шу учун тезроқ югурадиган марказий ҳимоячи ролида Шуҳратдан фойдаландик. Шуҳратни кўряпсизлар, 34-35 га кириб қўйгани билан ҳам тезлигини йўқотмаяпти. Ўша учун бемалол айта олишим мумкин, у яхши ўйин кўрсатди.

- Чоловични майдонга туширмадингиз?

- Чоловичнинг позициясида бугун Нуруллоев ўйнади ва ўтган турда ҳам Суҳроб "Андижон"га қарши баҳсда яхши таассурот қолдирганди. Машғулотларда ҳам кўряпмиз, Суҳробнинг ҳолати анча яхши. Фақатгина дарвозага охирги зарбани беришда ва пасларда бироз камчиликлар кузатилди.

- Иккала жамоа ҳам чемпионликка даъвогар саналади, лекин ўйин чемпионлар ўйинига хос бўлмади. Бунга нима дейсиз?

- Ўйинни мен яна қайта кўриб чиқишим керак. Лекин сиз сўраётган футболни ҳеч қайси жамоа ҳали кўрсатмаяпти. Буни бир нечта сабаблари бор, чунки кўп жамоалар 90 дақиқа бир хил, юқори темпда ўйнашмаяпти ва уларда интенсивлик кўринмаяпти. Аммо айта оламанки, иккала жамоада ҳам маҳоратли футболчилар бор ва улар чемпионлик учун бемалол кураш олиб боришади.

- Шерзодни йўқлиги билиняпти, чунки у билан чап қанотимиз жуда кучли эди.

- Ҳа, буни ўзимам яхши билиб турибман. Шерзоднинг йўқлиги Ойбекнинг ўйинига ҳам таъсир кўрсатяпти. Хабарингиз бор, Шерзодда жароҳат бўлишига қарамай миллий жамоага чақирилди ва машғулотларда у жароҳатини янгилаб олди. Шу жумладан Умар ҳам миллий жамоа базасидан жароҳат билан қайтиб келди. Эрон билан ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олган ва оғриқ қолдирувчи укол билан иккинчи бўлимни давом эттирган. Жамоамизга қайтганидан кейин жароҳати безовта қилди ва бугунги ўйин қайдномасига киритилмади. Албатта бу футболчилар бугун таркибимизда бўлишганида, бунданам ёрқинроқ ўйнаган бўлардик. Эътиборингиз учун раҳмат, барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Киритилди: 23:23, 29.03.2025.
Ўқилди: 1107 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.