Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Леганес"га (3:2) қарши ўйинда Арда Гюлернинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
20 ёшли футболчи Ла Лиганинг шанба кунги ўйинида "қаймоқранглилар" сафида асосий таркибда майдонга тушди ва 62-дақиқада Родриго билан алмаштирилди.
"Гюлер ўз фазилатларини намойиш этди. У тўпни жуда яхши назорат қилади, ўйинни жуда яхши ўқийди," - деб жавоб берди Анчелотти ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Гюлер ҳақидаги саволга.