"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Мбаппенинг клубга таъсири ҳақида гапирди. Италиялик мураббий француз футболчиси умидларни оқлашини айтди.
"У жуда яхши ўйнамоқда, анча фаолроқ, ўйинда иштирок этмоқда. У ўзгаришлар қилади ва биз ундан шуни хоҳлаймиз. Биз унга ишонамиз”, - деди “Реал” бош мураббийи.
Мадрид клуби 63 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.