Кириш Регистрация

Франция кубоги. "ПСЖ" қуйи дивизион клубига қарши ўйиндаги камбэк эвазига финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" Франция Кубоги 1/2 финали доирасида "Дюнкерк"ни мағлуб этди - 4:2. Ўйин Лиллдаги "Пьер Моруа" стадионида бўлиб ўтди.

Франция иккинчи дивизиони клуби 7-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим ўрталарида фарқни иккитага оширди. Танаффус арафасида Усмон Дембеле фарқни биттага қисқартирди. Танаффусдан сўнг дарҳол парижликлар ҳисобни тенглаштирди - Маркиньос гол урди. 62-дақиқада Дезире Дуэ меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Дембеле дубль қайд этди.

Финалда "ПСЖ" "Канн" - "Реймс" учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 03:18, 02.04.2025.
Ўқилди: 865 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.