"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоа жорий мавсумда нега пасайишларни бошдан кечираётгани ҳақида гапирди.
Айни дамда "кўклар" Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Пайшанба куни жамоа ўз майдонида "Тоттенхэм"га қарши баҳс олиб боради.
"Бу мавсумдаги омадсиз вақтларимизнинг сабаби жароҳатлар - олти-еттита футболчимизни йўқотдик. Бунга нафақат биз дуч келдик - бундай муаммоларни бошдан кечирган бошқа клублар ҳам омадсизликка учради," - дея ўтган ёзда ўз лавозимини эгаллаган Маресканинг сўзларини келтиради "Челси" матбуот хизмати.