Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Асрор Алиқулов: «Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг қолдирилган 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Машъал" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчи навбатда "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклаймиз. Қолдирилган ўйин бўлса ҳам бу аслида мавсум старти эди. Мухлислардан бугунги натижа учун узр сўраймиз. Камчиликларимиз кўриниб қолди. Кўп жиҳатлар бўйича "Пахтакор"га ютқаздик.

— Баъзи жамоалар "Пахтакор"дан ҳайиқиб майдонга тушишади. Бугун руҳий устунлик мезбонларга устунлик бердими?

— Тўғри айтаяпсиз, бу руҳият билан боғлиқ. Биринчи ўйинимизда ҳам ҳаяжон сезилганди. Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик. Айрим футболчиларга тажриба етишмади.

— Салифуни эрта алмаштирилишига сабаб нима? У қанчалик мавсумга тайёр?

— Салифуда жисмоний томонлама муаммолар бор. Бугун мезбонларнинг тезкор футболчиларини ёпишда улгурмай қолди. Шунингдек, унда жароҳат ҳам бор эди.

— Кейинги ўйин жамоанинг руҳий босимдан олиб чиқиб кетиш учун қандвй ишларни амалга оширмоқчисиз?

— Кўриб чиқиб, хулосалар қиламиз. Кейинги ўйин "Андижон" билан, уларга тўлиқ қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бугун кўп футболчиларимизда ўйинга руҳан тайёр эмаслиги кўриниб қолди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 10:05, 03.04.2025.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5730]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5382]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3937]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3780]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3088]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2198]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2020]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1995]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1944]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1890]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик