Бугун, 3 апрель куни, Англия Премьер-лигасининг 30-турида «Челси» ва «Тоттенхэм» ўзаро тўқнаш келади. Лондон дербиси «Стэмфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Ҳозирда «Челси» АПЛ жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Агар «Кўклар» бугун ғалаба қозонса, улар «Ньюкасл» ва «Манчестер Сити»ни ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилиб оладилар.
«Тоттенхэм» учун 2024/25 мавсуми омадсиз кетмоқда – жамоа 14-ўринда бормоқда.
Жамоалар ўртасидаги биринчи давра учрашуви 2024 йил 8 декабрда «Тоттенхэм» майдонида ўтган ва «Челси»нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
АПЛ, 30-тур
«Челси» — «Тоттенхэм»
«Челси»: Роберт Санчес, Мало Гюсто, Трево Чалоба, Леви Колуилл, Марк Кукурелья, Мойсес Кайседо, Энцо Фернандес (С), Коул Палмер, Жейдон Санчо, Педру Нету, Николас Жексон
«Тоттенхэм»: Гульельмо Викарио, Жед Спенс, Кристиан Ромеро, Мики ван де Вен, Дестини Удожи, Лукас Бергвалль, Родриго Бентанкур, Джеймс Мэддисон, Уилсон Одобер, Сон Хёнг Мин (С), Доминик Соланке.













