Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Грэм: «Клопп Салоҳнинг «Ливерпуль»га трансферига қарши бўлган ва Брандтни жамоада кўришни хоҳлаган»

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Ливерпуль» клуби собиқ таҳлил бўлими директори Иан Грэмнинг айтишича, жамоа бош мураббийи Юрген Клопп 2017 йил ёзида «Рома» вингери Муҳаммад Салоҳни сотиб олишга қарши бўлган.  

«Юргеннинг ўша ёздаги асосий варианти Юлиан Брандт эди. У ажойиб футболчи эди. Юрген уни жуда яхши биларди, чунки у Бундеслигада ўйнаган ва немис бозорини яхши тушунарди. Биз ҳам Брандт ёш ва иқтидорли футболчи эканлигига қўшилдик, аммо у Салоҳдек ажралиб турмасди. Бизнинг маълумотлар таҳлилига кўра, ўша пайтда Муҳаммад Европадаги энг яхши ёш вингерлардан бири эди. «Рома» молиявий муаммолар туфайли уни сотишга мажбур эди, шунинг учун биз уни муносиб нархда харид қилиш мумкинлигини билардик.  

У ўша вақтда бизга керак бўлган қанот ҳужумчиси ролида ўйнарди, Брандт эса кўпроқ ҳужумкор яримҳимоячи эди. Юрген ҳақиқатдан ҳам очиқ фикрли киши, у муҳокамага ростгўйлик билан ёндашди ва: «Хоп, мен тасдиқлашга очиқман, менга кўрсатинг, нима учун Салоҳ яхшироқ экан?» деди», — дея ёзиб қолдирди Грэм BBC телеканалидаги «Чемпионлар Лигасини қандай ютиш мумкин: Ливерпуль-2019» номли ҳужжатли фильмда.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йил июль ойида Италиянинг «Рома» клубидан «Ливерпуль»га ўтган. Унинг трансфери учун 42 млн евро тўланган. Шу вақтга қадар мисрлик ҳужумчи «Ливерпуль» сафида 393 та ўйин ўтказиб, 243 та гол урди ва 110 та голли узатма амалга оширди.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:37, 04.04.2025.
Ўқилди: 2040 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик