Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2014 йўлланмасини йўлга киритиб бўлган Японияни Доҳада қабул қилади. Ироқликлар бош мураббийи Владимир Петрович ЖЧ-2014 йўлланмасига назарий имкониятларни сақлаб қолиш учун Японияни мағлуб этиш кераклигини таъкидлади.
"Японияга қарши баҳс ЖЧ йўлланмасига даъвогарлик қилиш учун бизнинг сўнгги имкониятимиз ҳисобланади. Бунинг учун биз Японияни мағлубиятга учратишимиз керак. Япония жуда кучли жамоа ҳисобланади, биз бу жамоани ҳурмат қиламиз", дейди Петрович.
"Биз Уммонга қарши ўйинда йўл қўйган хатоларимиз устида ишладик. Эртага Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнашимизни биламиз. Биз Япониянинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилиш учун режа ишлаб чиққанман", дейди мутахассис.