Кириш Регистрация

Энрике: "ПСЖ" Лига 1 мавсумини мағлубиятсиз якунламоқчи"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг мавсумнинг сўнгги қисмидаги улкан мақсадлари билан ўртоқлашди. Испаниялик мутахассиснинг айтишича, унинг футболчилари нафақат Лига 1да чемпионлик унвонини қўлга киритиш, балки мавсумни мағлубиятсиз ўтказиш, шунингдек, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун ҳам интилишади.

"Шу пайтгача мен рекордлар билан қизиқмасдим, лекин, албатта, биз Лига 1да мавсумни мағлубиятсиз ўтказмоқчимиз. Биз шунчаки чемпион бўлишни эмас, балки яхши ўйин кўрсатишни истаймиз. Рекордларимизни янгилаб, статистикамизни яхшиламоқчимиз.

Ҳар доим ўсиш учун жой бор. Футболчилар ҳам индивидуал, ҳам жамоада кучлироқ бўлишлари мумкин.

Биз Франциянинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги вакилимиз ва бу биз учун қўшимча мотивация манбаидир", деди Энрике.

Киритилди: 07:55, 05.04.2025.
Ўқилди: 588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик