Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясига қандай талабалар қабул қилиниши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари Осиё миқёсида ўз ўрнига эга бўлиб, халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик бўйича рекордлар, Осиё кубокларининг ҳал қилувчи ўйинларини бошқариш, қитъа ва жаҳон миқёсида энг яхши ҳакамлик бўйича индивидуал совринларни қўлга киритган бир қанча ютуқларни эслаб ўтиш мумкин.

Ҳакамлик тизимини янада ривожлантириш, ёш ҳакамларнинг билим ва тажрибасини ошириш мақсадида ЎФА томонидан Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда. Ушбу академия ёш ва иқтидорли ҳакамларни тайёрлаш, уларга профессионал даражада билим ва кўникмалар бериш ҳамда ҳакамлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали ҳакамлик фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган.

Академияга футболчилик фаолиятини турли сабабларга кўра якунлаган, жисмонан етук, футбол бўйича билимга эга ва чет тилларини биладиган ёшлар жалб этилади. Ўзбекистоннинг энг тажрибали реферилари, устоз-мураббийлари ва ФИФА инструкторлари ёш ҳакамларни ҳар томонлама кучли, билимли ва профессионал мутахассис сифатида тайёрлашга хизмат қилади.

Академиянинг бошланиши ва танловлар ҳақида батафсил маълумотлар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади. Танлов ва талабларга қуйидагилар киритилган:

- Ёш: 18-28 ёш оралиғида бўлиши;

- Антропометрик кўрсаткичлар: эркаклар учун камида 170 см, аёллар учун камида 160 см бўлиши;

- Жисмоний тайёргарлик даражаси;

- Футбол ҳақидаги тушунчаси ва назарий билимлар;

- Компьютер технологиялари ҳамда чет тили, хусусан, инглиз тили бўйича билим даражаси.

Академияда таълим жараёни 6 та модул асосида ташкил этилади ва талабалар махсус экипировка ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланади.

Ушбу ташаббус мамлакатимиз футбол ҳакамлиги тизимини янада ривожлантириш ва жаҳон стандартларига мослаштириш йўлида муҳим қадам бўлади. Академия ёш ҳакамларнинг келажакда юқори савиядаги халқаро ўйинларни бошқариш имкониятини оширишга хизмат қилади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 14:54, 07.04.2025.
Ўқилди: 864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.