Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Ислом Исмоилов: «Бу натижага эришишимизда юртимиздаги болалар футболида ишлаётган ҳар бир мураббийнинг ўрни беқиёс»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов тайёргарлик ва ўтказилган ўйинлар хусусида фикр билдирди.

"Биринчи навбатда юртимиздаги барча футбол мухлисларини Жаҳон чемпионатига чиққанимиз билан табриклайман. Бунинг тагида катта меҳнат ётибди. Бу нафақат терма жамоа мураббийлар штабининг ютуғи ҳисобланади, балки бунда ушбу ёшдаги футболчиларни тарбиялашда меҳнат қилаётган Ўзбекистондаги барча мураббийларнинг хизматлари ҳам жуда катта. Мен уларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Футболчиларнинг шу ҳолатга етиб келишида уларнинг ўрни беқиёс.

Биз кучли бўлишимиз керак, олдинга ҳаракатланишимиз керак. Ўтказилган 2 та ўйинга келадиган бўлсак, улар осон рақиблар эмасди. Таиланд ҳам ўзига яраша яхши рақиб. Хитой футболи эса сўнгги йилларда жадаллик билан ривожланяпти. Бу ёшдаги термани япониялик мураббий бошқаргани учун жамоа ўйинида бир қанча чизгилар кўзга ташланди. Икки баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўрдик. Аммо футболчиларда руҳий ҳолат билан боғлиқ бироз муаммолар бўлди. Бирибир, улар ҳали ёш. Ўз олдиларида турган масъулиятни жуда яхши тушуниб туришган эди. Шунинг эвазига учрашувнинг айрим палларида ўйинимиз яхши қовушмаган бўлса, баъзи вазиятларда яхши ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. Кейинги баҳсларда машғулотда ишлаган услубимизни футболчилар кўрсата бошлашади, деб ўйлайман", — деди Исмоилов ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 15:21, 07.04.2025.
Ўқилди: 2411 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5430]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4586]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3477]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3039]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2775]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2427]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2369]

Родри операция қилинади [1931]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1920]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [1856]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик