Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Paris Freestyle Chess Grand Slam Tour. Абдусатторов саралашда 5-ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг Париж шаҳрида шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 турнирининг саралаш босқичи якунига етди. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. Умумий мукофот жамғармаси 750 минг АҚШ доллари бўлган мусобақанинг саралаш босқичида ўзбекистонлик шахматчи муносиб иштирок этди.

Турнирда 8 давлатдан 12 нафар дунёнинг энг кучли шахматчилари қатнашмоқда. Chess 960 йўналишидаги халқаро мусобақада Абдусатторов дастлабки кунда 6 та ўйинда иштирок этиб, уларда 5 очко тўплаганди. Аммо бугун ўтказилган иккинчи кун баҳсларида ҳамюртимиз 5 ўйинда 1,5 очко жамғарди ва якунда 6,5 очко билан 5-ўринни эгаллади.

Саралаш босқичида Ян Непомняшчий (Россия) ва Магнус Карлсен (Норвегия) 8,5 очко билан пешқадам бўлишди. Максим Ваше-Лаграв (Франция) 7,0 очко билан кучли учликка кирган бўлса, Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) 6,5 очко билан тўртинчи поғонани банд этди.



Эртадан бошлаб мусобақанинг чорак финал босқичига старт берилади. Унда шахматчилар классик вақт назоратида 2 тадан партия ўйнашади. Агар дуранг қайд этилса, блиц йўналишида ўйин орқали аниқланади. Чорак финал жуфтликлари бироздан сўнг аниқ бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:22, 08.04.2025.
Ўқилди: 1128 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.