Кириш Регистрация
15/04 00:00 Борнмут 1-0 Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико 4-2 Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д 3-1 Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла 3-2 ПСЖ
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид - Арсенал
16/04 23:59 Интер - Бавария

Grand Slam Tour 2025. Магнус Карлсен чорак финалда Нодирбек Абдусатторовни танлади

Баҳо:
+ | -

Франциянинг Париж шаҳрида шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 турнири бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.

Биринчи кунги баҳсларда 4 ғалаба, 2 дуранг қайд этган шахматчи 5 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган эди. 8 апрель куни иккинчи кунги баҳслар ўтказилди. Унда Абдусатторов Аржун Эригаиси, Магнус Карлсен ва Рамешбабу Прагнанандҳа каби шахматчиларга имкониятни бой берган бўлса, ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу устидан ғалаба қозонди. Ҳикару Накамурага қарши баҳсда томонлар дуранг ўйнаб, 0,5 очкодан бўлишиб олди.

Саралаш босқичи якунларига кўра, 5 та ғалаба, 3 та дуранг ва 3 та мағлубият қайд этган Нодирбек турнир жадвалида 5-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди. Таъкидлаш керакки, 1—8-ўринларни эгаллаган спортчилар чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

Турнир жадвалида дастлабки 4 ўринни қўлга киритган шахматчилар чорак финалда ўзига рақиб танлаш имкониятига эга бўлишади. 9,10,11,12-ўрин эгалари 9-11 ўринлар учун кураш олиб боришади.

2-кунги баҳслар якунлангач, 4 спортчи ўзига рақиб танлади. Унга кўра, Нодирбек Абдусатторов чорак финалда дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради.

Чорак финал жуфтликлари:

Магнус Карлсен — Нодирбек Абдусатторов
Ян Непомняшчий — Винсент Кеймер
Фабиано Каруана — Максим Ваше-Лаграв
Аржун Эригаиси — Ҳикару Накамура

Чорак финалнинг дастлаб баҳслари бугун, 9 апрель куни ўтказилади. Шахматчилар плей-офф босқичида "классик" вақт назоратида ўйнашади. Икки ўйин натижасида дуранг қайд этилса, блиц форматида ғолиб номи аниқланади. Унда ҳам ғолиб аниқланмаса, "армагедон"га мурожаат қилинади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:58, 09.04.2025.
Ўқилди: 1165 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz