Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Илёс Зейтуллаев «Бухоро» устидан қозонилган қийин ғалабани жуда эҳтиросли қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувидан сўнг "қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳозир фикрни жамлаб аниқ нимадир қийин. Боиси, ҳиссиётлар юқори даражада. Айрим вақтларда ўйлаб қоламан, фақат футбол шундай ҳиссиётларни тақдим эта олади. Тўлиқ битта тайм бир киши кам бўлиб ҳаракат қилиш, якунда ғалаба қозониш, йигитлар такрорланмас ишни амалга оширишди. Албатта жуда қийин ғалабадан хурсандман. Зеро, бугунги ғалаба жипслик, бир-бирини қўллаш, катта меҳнат эвазига қўлга киритилди. Мен жамоам билан фахрланаман!

Бугун майдонда ҳаракат қилган барча футболчилар ҳақиқий руҳиятни, характерни кўрсатди. Майдонда неча дақиқа бўлишидан қатъий назар сўнгги сонияларгача кураша олишларини исботлашди.

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимизда ҳам футбол ўйнашга, вазият яратишга ҳаракат қилдик. Бундай ғалабалар меҳнат, сабр ва кўзга кўринмайдиган кўплаб жиҳатлар эвазига қўлга киритилади. Албатта, бугунги ғалаба футболчиларники, қолаверса, атрофимизда меҳнат қилаётган, кўзга кўринмайдиган инсонларники ҳам. Хусусан, академиямиз ошхонасида эрталабдан кечгача хизмат қилаётган ошпазларимизни, бизга майдонларни тайёрлаб бераётган мутахассисларимизни айтиб ўтмасам бўлмайди.

Танаффусда йигитларни кўзига қараб бугунги ўйинда ғалаба қозонишимга ишонган эдим. Шунчаки улар бунга ишонса кифоя эди. Ишонишди ва буни уддаладик", — деди Зейтуллаев.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:06, 09.04.2025.
Ўқилди: 1027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.