Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби бош мураббийи Дино Топпмёллер Европа Лигаси 1/4 финалида Лондоннинг "Тоттенхэм" клубини нима эвазига мағлуб этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Жамоалар дастлабки ўйинни 10 апрель куни Лондонда ўтказишади.
"Биз Сон каби футболчиларнинг, Соланке каби футболчиларнинг индивидуал сифатларини биламиз - кўплаб номлар бор. Аммо бизда "шпорлар"га қарши тура оладиган жамоа бор," - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.