"Реал" футболчилари кийиниш хонасида Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки ўйинида "Арсенал"дан учралган мағлубиятни муҳокама қилишди. Мадридликлар Лондонда 0:3 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Relevo'нинг қайд этишича, ҳужумчилар Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, ярим ҳимоячилар Жуд Беллингем ва Федерико Вальверде мотивацион нутқ сўзлади.
Нашрнинг ёзишича, гап "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги 15 та чемпионлиги, шунингдек, жавоб ўйинининг дастлабки 15 дақиқасида гол уриш мақсади ҳақида борган. Кийиниш хонасида "ўзимиз ўйнаймиз" деган гапдан кейин олқишлар янгради.
Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашуви "Реал" - "Арсенал" баҳси 16 апрель куни бўлиб ўтади.













