Кириш Регистрация

Кантона: "Фергюсонга бўлган муносабатдан ҳайратдаман"

Баҳо:
+1 | -

"Манчестер Юнайтед" афсонаси ва франциялик собиқ футболчи Эрик Кантона клуб раҳбариятининг ҳаракатларига кескин қарши чиқди. Хусусан, бу клуб ва унинг шон-шуҳрат аурасини яратган сер Алекс Фергюсонга бўлган муносабат уни ғазаблантирди.

"Манчестер Юнайтед"нинг янги раҳбарияти Фергюсонни клуб вакили сифатида қабул қилишдан бош тортганида ҳайратда қолдим. Бу одам шунчаки афсона эмас, у афсонадан ҳам кўпроқ ва бу клубни яхшироқ намойиш эта оладиган бошқа ҳеч ким йўқ", - дея Кантона сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Кантона 1992 йилдан 1997 йилгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган.

Киритилди: 14:23, 11.04.2025.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.