Кириш Регистрация

Гюндоган: "Манчестер Сити" тарихида ундан яхшироқ ўйинчи йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган жамоадоши Кевин де Брюйне ҳақида гапирди.

Бельгиялик футболчи жорий мавсум якунлангач, "шаҳарликлар" сафини тарк этади. У шанба куни Премьер-лигада "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда (5:2) гол уриб, голли пас билан қаҳрамонлардан бирига айланди.

"Кевин клуб учун қилган ишни ақл бовар қилмайдиган деб ҳисоблайман. Унинг ўрни йўқ. Менимча, "Манчестер Сити" тарихида де Брюйнедан яхшироқ футболчи йўқ. Шунча йил давомида у билан бир жамоада ўйнаганимдан, унинг футбол чўққисини кўрганимдан жуда хурсандман," - дея Гюндоганнинг сўзларини келтиради City Report.

Киритилди: 04:30, 13.04.2025.
Ўқилди: 1158 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.