Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Баҳром Ҳайдаров: «4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз cерия босимидан ўтиб олдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Бухоро» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчи ғалаба билан жамоамиз мухлислари ва клубимиз раҳбариятини табриклайман. Анча ёқимли ҳиссиёт, ғалабаларимиз бардавом бўлсин. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Машғулотлардаги тайёргарлик ишланмаларимиз ишлади. 4 та турдан бери давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик. Иккинчи бўлимда озроқ хотиржамликка берилдик. Жароҳатлар режаларга таъсир кўрсатди. Хатоларни кўриб чиқиб, хулоса чиқарамиз.

— Кейинги ўйинлар ҳақида фикрингиз? Ўзбекистон кубогидаги мақсадлар қандай?

— Бизда чемпионат ёки кубок учрашуви ажратилмайди. Ҳар икки турнир биз учун муҳим. Рақибга қараб ёшларга ҳам имконият берамиз. Кубокдаги биринчи вазифамиз бу — гуруҳдан чиқиш.

— Қизил карточка олган футболчилар нечта турга четлатилгани ҳақида ойдинлик киритилдими?

— Биз ҳам кутаяпмиз. Ғофуров ҳам, Ҳасанов ҳам асосий таркибда рақобат ярата оладиган футболчилар. Кейинги турдан кўриб чиқилса керак. Режаларни шунга қараб тузамиз.

— Ўринбосарлар таркибида Жасур Аҳмаджонов 7 та гол урди. Уни асосий таркибга жалб этиш режаси борми?

— Албатта, биз уни кузатиб бораяпмиз. Бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритмоқчи эдик. Жасур асосий таркиб билан машғулотларни ҳам олиб борди. Ёшлар таркибимиздан футболчилар етишиб чиқса, бундан фақат хурсанд бўламиз.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 07:23, 13.04.2025.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик