Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Осимхен атрофидаги шов-шув: нигериялик ҳужумчини нима кутмоқда?

Баҳо:
+ | -

Туркия Суперлигасининг пешқадами ва сўнгги икки мавсум чемпиони бўлган "Галатасарой" мавсум охиригача "Наполи"дан ижарага олинган нигериялик ҳужумчи Виктор Осимхенни қўйиб юбормоқчи эмас.

Футболчининг сўнгги ўйиндан сўнг хайрлашувга ўхшаган баёнотларига қарамай, клуб уни ўз таркибида сақлаб қолмоқчи. "Галатасарой" раҳбарияти Осимхеннинг жамоада қолиши учун барча зарур молиявий ва спорт шартларини бажаришга тайёрлигини билдирди.

"Тез орада қарор қабул қиламиз. "Галатасарой" доим юрагимда... Бугун унутилмас кун бўлди - 25-чемпионлигимиз ва бешинчи юлдузимиз", - дейди Туркияда жорий мавсумда 21 та гол урган форвард.

Клуб вице-президенти Иброҳим Хатипоғлу Осимхеннинг сўзларини сўнгги хайрлашув сифатида қабул қилмаслик кераклигига аниқлик киритди.

"Унинг сўзлари кетаётганини англатмайди. Кетган тақдирда ҳам "Галатасарой" доим юрагида бўлишини айтди. Лекин у кетишини айтмади. Биз унинг биз билан қолишини истаймиз" - Иброҳим Хатипоғлу.

Турк клуби Осимхенга Европанинг бир қанча гигантлари томонидан катта қизиқиш билдирилганидан хабардор. Улар орасида "Барселона", "Ювентус", шунингдек, инглиз клублари ҳам бор. "Барселона" ўз навбатида Левандовскини ҳужумда қўллаб-қувватлай оладиган ва польшалик клубни тарк этганда силлиқ ўтишни таъминлай оладиган кучли ҳужумчи қидирмоқда. "Барселона" ҳужумини кучайтириш учун энг кўп тилга олинадиган икки ном - Виктор Осимхен ва Виктор Дьёкереш.

Киритилди: 11:40, 14.04.2025.
Ўқилди: 1251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик