Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

"Интер" етакчиси асосий таркибга қайтади

Баҳо:
+ | -

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Федерико Димарко "Интер" сафида Чемпионлар лигаси чорак финалининг 16 апрель, чоршанба куни "Сан-Сиро"да бўлиб ўтадиган "Бавария"га қарши жавоб ўйинини асосий таркибда бошлайди.

Италиялик қанот ҳимоячиси Симоне Индзагининг схемасида асосий ўйинчи ҳисобланади, аммо март ойида у тизза ости пайидан жароҳат олиб, бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Халқаро танаффусдан сўнг, Димарко А Серияда уч марта майдонга тушди, аммо барча ҳолатларда у тахминан 60-дақиқада алмаштирилди, "Бавария" билан биринчи ўйинда ва Италия кубоги ярим финалида "Милан"га қарши ўйинда у майдонга тушмади - унинг позициясини чап қанотда Карлос Аугусто эгаллади.

Нашр маълумотига кўра, чоршанба куни 27 ёшли италиялик футболчи асосий таркибга қайтади. Индзаги ҳали ҳам А Сериянинг сўнгги ўйинларида бўлгани каби унинг ўйин вақтини чеклашни режалаштирмоқда, шунинг учун иккинчи бўлимда алмаштириш эҳтимоли бор. Ундай бўлса, унинг ўрнини яна Аугусто эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" биринчи ўйиндан кейин 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

Киритилди: 18:40, 14.04.2025.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик