"Барселона" ҳужумчиларга қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар август ойида 37 ёшни қарши оладиган Роберт Левандовскининг ўринбосарлари ҳақида ўйламоқда. Шундай бўлса-да, Onze'нинг янгиланган маълумотига кўра, "Барса" кутилмаган ҳолатлар юз бермаса, яқин трансферлар даврида ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида эмас.
Левандовскининг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Польшалик футболчи жорий мавсум Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол ва учта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.