"Барселона" хавбеки Френки де Йонг Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги эҳтимолий рақиблар - "Интер" ва "Бавария" ҳақида фикр билдирди.
"Интер"ми ёки "Бавария"? Билмадим. Эртага ўйинни томоша қиламан ва ким кейинги рақибимиз бўлишини билиб оламан. Иккала жамоа ҳам топ-даражада ўйнайди. Ярим финалда фақат элита рақиблар қолади. Ким билан ўйнашимиздан қатъи назар, бу қийин синов бўлади," - деди де Йонг интервьюда.













