Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс жамоасининг Чемпионлар лигаси ярим финалидаги рақиби "Пари Сен-Жермен" ҳақида фикр билдирди.
"Канонирлар" 1/4 финалда Мадриднинг "Реал" клубини умумий 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "ПСЖ" "Астон Вилла"ни (5:4) турнирдан чиқариб юборди.
"ПСЖ" - топ жамоа. Биз улар билан бу мавсумда ҳам ўйнагандик, аммо ҳозир бу умуман бошқа "ПСЖ," - деди Райс "Сантьяго Бернабеу"даги ғалабадан кейин.













