Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон - Қатар учрашуви чипталари 15, 20 ва 25 минг сўмдан 15 июнда сотувга чиқади

Баҳо:
+-2 | -

Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ саралаш доирасидаги учрашув учун чиқарилган чипталар 15 июнь куни сотувга чиқади. Бу ҳақда «Бунёдкор» стадиони спорт директори Воҳид Зокиров «ИнтерФутбол» нашрига берган интервьюсида маълумот берган.

«15 июндан чипталар эркин савдога чиқарилади. Аввалги ўйинларда чипталар савдоси бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва хатони такрорламаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг махсус Баённомаси чиқди. Бу терма картон чипталарини умуман қалбакилаштириб бўлмайди. Олибсотар ва «учарлар» вақтлари ва пулларини сарфлашини тавсия қилмайман. Стадионга кириш жойларида ўрнатилган назорат терминалларидан ўтишда уялиб қолишади. Қолаверса, маъмурий жавобгарлик ҳам бор. Кейин юртдошларимизга мурожаатим, кўчадан чипта ҳарид қилишмасин. Каттагина пулга тушганлари қолади».

Зокировнинг маълумот беришича, чипталарнинг тақсимланиши натижасида эркин савдога фақатгина 10 минг дона чипта сотувга чиқарилади. Қолган чипталар ҳудудлар бўйича ва ёзма мурожаат билан чиққан давлат ташкилотларига ажратилади.«Тошкент шаҳрининг 11та туманига биттадан, ҳудуди ва аҳоли сони бўйича каттароқ бўлган туманларга эса иккита сектор ажратилади. Туман ҳокимияти мутасаддилари бу чипталар савдосини жиддий тарзда назорат қилади. Бундан ташқари, бизга ёзма мурожаат қилган давлат ташкилотлари, органлари, йирик муассасаларнинг сўровини ҳам қондирдик. Бу билан қайси ташкилот хат билан мурожаат қилса, ҳаммасига ҳам чипталарни бериб юбордик, демоқчи эмасман», дейди Зокиров.

Шунингдек стадион директорининг қайд этишича, шу кунгача биргина чипта масаласида 62 мингдан зиёд ёзма мурожаат келиб тушган. Жумладан, Олий таълим вазирлигига тахминан 4 мингта чипта ажратилган. Бунга Республикамиздаги барча олий ўқув юртлари ва Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари киритилган. Бошқа ташкилотларга ҳам шу тарзда чипталар тақсимланган.

Чипталар нархи борасида саволга ҳам Зокиров жавоб бериб ўтди: «Пастки секторлар учун 20 минг, иккинчи қават 15 минг, балкон эса 25 минг сўм миқдорида қилиб белгиланган».

Киритилди: 14:58, 13.06.2013.
Ўқилди: 10166 марта.
Фикрлар: 93 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.