13 июнь куни миллий терма жамоа аъзолари қисқа муддатлик дам олишдан сўнг Қатарга қарши ўйин олдидан ўз машғулотларини бошлайди, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.
Олдинроқ терма жамоамизнинг Сеулдан Тошкентга қайтиб келгани борасида хабар бериб ўтгандик.
Эслатиб ўтиш жоиз, ЖЧ-2014 саралаши, 4-босқичи сўнгги туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашув 18 июнь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.